Ўтган ҳафта Президент Дональд Трамп 69 давлатга – АҚШнинг савдо ҳамкорларига тариф жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Эълон қилинган ҳужжатга кўра, ушбу мамлакатлар учун янги тариф кучга кирди.

Рўйхатда энг юқори кўрсаткич Сурия учун белгиланган – 41 фоиз. Шунингдек, Мьянма ва Лаосдан кириб келадиган маҳслотларга 40 фоиз бож белгиланди. Швейцария АҚШ бозорига жўнатаётган товарлари учун 39 фоиз устама тўлайди. Ироқ ва Сербия эса 35 фоиз билан “сийланди”.

Трамп объявил о введении пошлины для Казахстана в размере 25% | Kazakhstan  Today

Россия нефтини сотиб олишда давом этаётган Ҳиндистонга 25 фоиз қўшимча солиқ солинди. Ушбу чора фармойиш имзолангандан 21 кун ўтиб амал қила бошлайди.

Канада учун тариф 25 фоиздан 35 фоизга оширилди. Мексика эса Вашингтон билан жорий шартни 90 кун узайтиришга келишди. Жумладан, пўлат, алюминий ва мис учун 25 фоиз асосий бож ва 50 фоиз ставка белгиланган.

Трамп қайта президентликка сайлангач, савдо сиёсатини кучайтира бошлади, Мексика ва Канададан импорт қилинадиган товарларга бож қўшди, Хитой учун ҳам тўловни оширди, пўлат, алюминий ва автомобилга солиқни кўтарди.

Торговые войны Трампа повысили привлекательность акций Китая | РБК  Инвестиции

Вашингтон 2 апрель куни импортга ўзаро бож ўрнатилганини эълон қилди. Асосий ставка ўн фоиз этиб белгиланди, оширилган тариф эса 57 мамлакатга нисбатан қўлланди. Бир ҳафта ўтгач, бутун жараён тўхтатилди ва Қўшма Штатлар кўплаб давлатлар билан музокара бошлади. Япония, Жанубий Корея, Филиппин, Вьетнам, Покистон, Индонезия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи тузилмаси, Таиланд ва Камбожа Вашингтон билан янги савдо шарти бўйича келишди.

Америка Таъминотни бошқариш институти маълумотига кўра, бундай савдо сиёсати ортидан штатларда саноат фаоллиги пасаяди, таъминот занжирида жиддий узилиш кузатилади. Корхоналар омон қолиш режимига ўтишга мажбур бўлади, чунки компаниялар ўсиб бораётган харажатни ўз маблағи ҳисобидан қоплашга мажбур.

Шу билан бирга бозорлар Оқ уй раҳбарининг кескин баёнотларини тобора кўпроқ эътиборсиз қолдирмоқда. Сабаби, илгари у инвесторларнинг кескин қарши муносабати туфайли қўлланган чораларни бир неча бор юмшатган.

NBC телеканали ахборотида АҚШ ғазначилик ва савдо вазирлари облигация бозоридаги вазиятдан ваҳимага тушиб, Трампни тарифни тўхтатишга ундагани айтилади. Маҳаллий расмийлар Президент қарори янги глобал инқироз келтириб чиқаришидан хавотирдалигини яширмаяпти.

С.Раҳимов, ЎзА шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқ уй импортга жорий қилган янги тариф кучга кирди