Жорий йилнинг 7 - 11 октябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 4 та бўш турган давлат мулки объектлари, 167 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 65 та объект сотилди.

Жорий йилнинг 7-11 октябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 4 та бўш турган давлат мулки объектлари, 167 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 65 та объект сотилди. Бу ҳақида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати маълумот берди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 167 та бошланғич нархи 668,9 млн.сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 57 млрд. 553,8 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 706 га яқин янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд. 798,1 млн.сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 3 905 та бошланғич нархи 107 млрд. 538 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 65 та объект 19 млрд. 533,2 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 97 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 4 та давлат мулки объекти 2 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш, 52 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 4,0 млн. сўмга сотилди.

Шу билан бирга, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига қўйилган давлат кўчмас мулк объектлари жами 9 та баҳоланган нархи 9 млрд. 43,9 млн. сўм бўлган давлат кўчмас мулк объектлари 9 млрд. 576,0 млн. сўмга реализация қилинган.

7 та бошланғич қиймати 8 млрд. 925 млн. сўм бўлган давлат улушлари 9 млрд. 451 млн. сўм қийматида сотилган.

photo_2019-10-13_21-18-25.jpg

Дарё ўзанлари тозалаш ҳуқуқи

Ҳафта давомида жами 2 та бошланғич нархи 548,2 млн. сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шу билан бирга ҳафта давомида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 3 та дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари 574,1 млн.сўмга сотилди.

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 31 та бошланғич нархи 10 млрд. 106 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Металл қазиб олиш ҳуқуқи

Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 4 та бошланғич нархи 30 млн сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 39,7 млн. сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 6 та бошланғич нархи 45 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари эълон қилинди