Халқимизнинг фаровон ҳаёти, ризқ-рўзи манбаи ва мамлакатимиз иқтисодиёти ривожининг таянчи бўлган она еримизни асраб-авайлаш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни турли хил салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармалари томонидан 22 апрель -Бутунжаҳон ер кунига бағишланган тадбирлар, акциялар олий ўқув юртларида ҳам ташкил этилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциясига мувофиқ, ушбу байрам санаси она сайёрамиз ҳамда унинг экотизими, биологик хилма-хиллиги, табиати билан башариятнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари орасида адолатли мувозанат бўлиши кераклигини тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, одамзот ва сайёра ўзаро узвий ҳамоҳангликда яшашининг аҳамиятини ҳар бир шахс онгига етказилишини мақсад қилган.

Фарғона политехника институтида бўлиб ўтган тадбирда талабалар, профессор-ўқитувчилар, кадастр тизими вакиллари иштирок этди. Тадбирда ердан оқилона фойдаланиш, уни асраб-авайлаш алоҳида қайд этилди. Ташкил этилган кўргазмаларда кадастр соҳасига оид замонавий техникалар ва уларнинг тарихи ҳақида маълумотлар берилди. "Раҳбар ва ёшлар учрашуви"да Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Нодиржон Машрапов барчани Бутунжаҳон ер куни билан табриклади ҳамда соҳадаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Мулоқот расмиятчиликдан холи бўлиб, дилдан суҳбат қурилди, ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди. Кадастр бошқармаси ва Фарғона политехника институти ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш борасида таклифлар инобатга олиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она ерни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир