2025 йил 18 февралда «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-1031-сон) қабул қилинди. Ушбу ҳужжат жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Омонатларни кафолатлаш агентлиги – ваколатли орган
Омонатларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаси Омонатларни кафолатлаш агентлигига юклатилган. Агентлик кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда омонатчиларга компенсация тўлаш орқали уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади.
Кафолатлаш тизимининг иштирокчилари кимлар?
• Банклар, шу жумладан микромолия банклари ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган оралиқ банклар лицензия олган пайтдан бошлаб кафолатлаш тизимининг иштирокчисига айланади.
• Бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсация омонат қолдиғининг тўлиқ ҳажмини ташкил этади, агар:
• Омонат 200 миллион сўм ёки ундан кам бўлса, унинг тўлиқ суммаси кафолатланади.
• Агар омонат 200 миллион сўмдан ортиқ бўлса, компенсация миқдори 200 миллион сўм этиб белгиланади.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ш.Маматуропова,
ЎзА