Куни кеча ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Оҳангарондаги 48-сон манзил-колонияда маҳкум Файзулло Маюнусов майор ва оперлар томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича сектор ходимлари Тошкент вилоятидаги мазкур манзил-колонияга бориб, маҳкум Файзулло Маюнусов билан якка тартибда суҳбат олиб борди.
Суҳбат якунлари бўйича маълумотнома тайёрланиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди ва улар томонидан экспертларни жалб этган ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши белгиланди.
Мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олинган бўлиб, вазиятга ойдинлик киритилгач натижаси бўйича ОАВга батафсил маълумот тақдим этилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
(Омбудсман) матбуот хизмати