Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълимдаги ҳамкорлик

Уммон Султонлиги делегация вакиллари Бухоро муҳандислик-технология институтида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Хусусан “Кибернефтгаз” олий муҳандислик мактаби, “Машинасоз” технопарки, Хитой – Ўзбекистон мойли хомашёларни қайта ишлаш ва қўшимча маҳсулотлардан комплекс фойдаланиш илмий тадқиқот маркази ва бир қатор лаборатория хоналарида бўлиб, унда ўқитувчи ва талабалар учун яратилган имкониятларни кўздан кечирди.

– Учрашувларда бизнес ва менежмент, муҳандислик, ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, геология, кончилик, нефт-газ, электр-механикаси ва электр-технологиялари, яшил энергетика, архитектура, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва агротехнология соҳалари бўйича меҳнат бозорида рақобатбардош олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ҳолати таҳлил қилинди, – дейди институт ректори Садоқат Сиддиқова.

Учрашувлар якунида Мускат университети ва Бухоро муҳандислик-технологияси институти ўртасида Меморандум имзоланди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.