Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, илмий салоҳиятни юксалтириш энг муҳим вазифалардан биридир. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги аниқланди.

Ушбу рейтинг натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

– Олий таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, таълим сифатини янада юқори босқичга олиб чиқиш ва уларни халқаро рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан сўнгги тўрт йилда олий таълим муассасаларининг Миллий рейтинги эълон қилиб борилмоқда, – дейди Таълим инспекцияси раҳбари Улуғбек Тошкенбоев. – Халқаро тажрибаларга кўра, дунёдаги нуфузли университетлар фаолиятининг асосий бош мезони – бу академик нуфузи, илмий тадқиқот фаолиятининг натижадорлиги ва кадрлар сифатига боғлиқдир.  

Анжуман давомида олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари таҳлили ҳақида сўз юритилиб, илмий салоҳият сўнгги уч йилда ўртача 4,2 фоизга ошгани таъкидланди.  

Шунингдек, таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолияти жонланди. Фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки профессор унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 2 минг 477 нафарга, фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 8 минг 710 нафарга етди.  

Бундан ташқари, дунёнинг нуфузли 1000 талик рўйхатига кирувчи ОТМларнинг PhD ёки DSc илмий даражасини олган профессор ўқитувчилар сони 450 нафарга (ўтган йили 402 нафар) етди. Нуфузли халқаро журналлардаги илмий мақолалар сони ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошди. Хорижий талабалар сони 1,5 баробарга ўсди. 9 та миллий олий таълим муассасаси THE-Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги томонидан дунёнинг нуфузли олийгоҳлари рўйхатига кириш учун номзод сифатида тан олинди.

Таълим инспекцияси томонидан 2020 йил якунлари бўйича ҳам миллий рейтинг тайёрланди. Миллий рейтинг доирасида битирувчилари мавжуд 62 та олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигига 4 йўналишда 20 та индикаторлар асосида баҳо берилди.  

Ижтимоий-гуманитар соҳа ОТМларида етакчи ўринларни Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси эгаллаган бўлса, Техника ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ОТМларида етакчи ўринларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Навоий давлат кончилик институти, Тошкент ахборот технологиялари университети эгаллади.  

Шунингдек, медицина соҳаси ОТМларида етакчи ўринларни Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, маданият, санъат ва спорт соҳаси ОТМларида эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий рассомчилик ва дизайн институти етакчи ўринларни эгаллаган.

Анжуман якунида миллий рейтингда юқори ўринларни забт этган олий тахлим муассасаларига имтиёз бериш, моддий рағбатлантириш мезанизми ишлаб чиқилгани, паст поғонада турган ОТМларга ҳам методик, ҳам молиявий кўмак бериш чоралари кўрилиши маълум қилинди.  

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасалари миллий рейтинг натижалари эълон қилинди