Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида 2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва THE халқаро рейтингларига кириши учун мақсадли тайёрлаш кўзда тутилган. Унга кўра, олий таълим муассасаларининг салоҳияти ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, халқаро рейтингларга киритиш бўйича 5 йилга мўлжалланган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш, бу асосда рейтингларга киришини таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланган.

2017 йилдан бошлаб ҳар йили Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, таълим сифатини янада юқори босқичга олиб чиқиш ва уларни халқаро рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида олий таълим муассасаларининг Миллий рейтинги эълон қилиб борилмоқда.

Халқаро тажрибаларга кўра, дунёдаги нуфузли университетлар фаолиятининг асосий бош мезони, бу — академик нуфузи, илмий тадқиқот фаолиятининг натижадорлиги ва кадрлар сифатидир.

Бу кўрсаткичлар профессор-ўқитувчиларнинг юқори импакт-факторли журналларда мақолалар чоп этиши, иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, инвестициявий жозибадорликни ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш, таълим-фан-ишлаб чиқаришнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади.

Таълим инспекцияси ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан ушбу йўналишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда:

олий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижроси назоратга олинди;

таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш йўлга қўйилди;

иш берувчиларнинг миллий сўровномаси жорий этилди;

Европа олий таълим сифати кафолати тармоғи (ENQA), Халқаро илмий нашриёт уйи (Elsevier) ҳамда нуфузли халқаро рейтинг агентликлари (QS-Quacquarelli Symonds, THE-Times Higher Education) экспертлари билан бевосита ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилди.

Натижада, олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари таҳлилига кўра:

илмий салоҳият сўнгги беш йилда ўртача 6,1%га ошди: 2017 йил – 30,3%, 2018 йил – 34,0%, 2019 йил – 34,1%; 2020 йил – 34,5%; 2021 йил – 36,4%;

таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолияти жонланди ва олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот фаолиятидан олган даромадлари 2017 йилдаги 49,7 млрд. дан 2021 йилда 236,1 млрд. сўмга етди (5 баробарга ошган);

фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки профессор унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 2790 нафарга (ўтган йилда 2477 нафар), фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 9992 нафарга (ўтган йилда 8710 нафар) етди;

дунёнинг нуфузли 1000 талик рўйхатига кирувчи ОТМларнинг PhD ёки DSc илмий даражасини олган профессор ўқитувчилар сони 497 нафарга (ўтган йили 450 нафар) етди;

нуфузли халқаро журналлардаги илмий мақолалар сони ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошди, 19981 та бўлди.

хорижий талабалар сони 21,1 фоизга кўпайди ва 5768 нафарга етди.

ИЖОБИЙ ЎСИШ...

Ижобий ўсиш кўрсаткичлари миллий олий таълим муассасаларимизнинг халқаро рейтингдаги ўрнига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Уларнинг натижалари йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон миллий университети QSнинг «Математика» соҳасида эришган натижаларига кўра рейтингида дунёнинг кучли 500 талик университетлар қаторидан ўрин олди. Times Higher Education томонидан 2022 йил учун эълон қилинган Осиё университетлари рейтингига10 та олий таълим муассасаларимиз киришга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, "Times Higher Education"нинг БМТ томонидан 2030 йилга қадар мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишда олий таълим муассасаларининг таъсирини баҳолашга қаратилган 2022 йил учун "THE Impact Rankings"дан 30 та олий таълим муассасамиз ўрин олди.

QSнинг Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари рейтингидан Ўзбекистон миллий университети, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети, Тошкент давлат техника университети ва Самарқанд давлат университети ўрин олди.

ФИЛИАЛЛАР РEЙТИНГИ

Сўнгги икки йил давомида ОТМлар филиаллари рейтинги ҳам тузилмоқда. Бундан мақсад – филиалларнинг таълим сифатига бўлган ҳисобдорлигини ошириш ва меҳнатларини рағбатлантириш.

Филиаллар рейтинг натижаларига кўра топ-5 таликда:

Юқори ўринларни«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети Бухоро филиали, ТАТУ Урганч ва Самарқанд филиаллари, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали, ЎзМУ Жиззах филиали эгаллади.

Сўнгги ўринларда Тошкент кимё технологиялари институти Янгиер ва Шаҳрисабз филиаллари, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус ва Тошкент филиаллари қайд этилди.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланган олий таълим муассасалари миллий рейтинги ва академик лицейлар рейтингини эълон қилишга бағишланган тадбир ўтказилди.  Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати хабар қилди.

Унда олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, таълим-фан ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, уларнинг халқаро рейтингларда муносиб ўринларини эгаллашига кўмаклашиш ҳамда ректор ва проректорларнинг масъулияти ва лавозимга муносиблиги юзасидан алоҳида чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбир давомида илк маротаба аниқланган академик лицейлар рейтинги ҳам эълон қилинди. Таълим инспекцияси томонидан мамлакатимиздаги битирувчиси мавжуд бўлган 65та академик лицейлар фаолияти самарадорлиги таҳлил қилиниб, таълим сифати бўйича миллий рейтинги тайёрланди (2021 йил фаолият якунлари бўйича).

Академик лицейларда таълим сифатига баҳо бериш тўртта муҳим йўналишда 7 та индикатор асосида амалга оширилди:

  • академик лицей рақобатбардошлиги (академик лицейга қабулда талабгорлар сони);
  • битирувчилар эришган ютуқлар ва натижалар (битирувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи, нуфузли фан олимпиадалари ва мусобақаларда эришган натижалари, билим даражаси);
  • педагогларнинг сифат даражаси ва салоҳияти (хорижда нуфузли олийгоҳларни битирган ўқитувчилар улуши, илмий салоҳият ва сертификатга эга ўқитувчилар);
  • маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит (5 та ташаббус доирасида эришилган ютуқлар).

Якуний натижаларга кўра умумий рейтингда юқори ўнталикдан қуйидаги академик лицейлар ўрин олди:

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университетининг "International House-Tashkent”, Тошкент халқаро Вестминстер университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейлари;

Рейтингдаги сўнгги ўринларни эса мос равишдаТошкент кимё-технология институти, Қарши давлат университети, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейлари эгаллади.

Рейтинг натижалари бўйича узлуксиз 3 йил давомида таълим сифатига оид кўрсаткичларида салбий динамика кузатилган сўнгги 5 та ўриндан бирини эгаллаб келган академик лицейлар бошқа олий таълим муассасаси тасарруфига ўтказилади ёки бошқа турдаги таълим муассасаси сифатида қайта ташкил этилади.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилиб борилмоқда