Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: Хоразмдаги воқеа юзасидан кассация суди 6 апрелга белгиланди

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган жиноят иши юзасидан маълумот берди:

Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести келиб тушди.

Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

ЎзА