Хоразм вилоят суди ва вилоят маъмурий судининг ўтган 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда суд тизимидаги ислоҳотлар, йўналишлар бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ўтган 2021 йилда вилоят судларида жами 1 минг 289 та жиноят, 16 минг 541 та фуқаролик, 8 минг 704 та иқтисодий, 1 минг 633 та маъмурий ва 21 минг 840 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб тамомланган. Шунингдек, 90 нафар шахс қамоқдан озод этилган. Жазони ўташдан муддатидан илгари 803 нафар шахс шартли озод қилинган ва 26 нафар фуқаро оқланган.

Судларнинг жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида 461 та ёки 35,8 фоиз жиноят иши айнан жиноят содир бўлган жойларда, маҳаллаларда, тегишли ташкилот ва муассасаларда сайёр суд мажлислари тартибида кўриб чиқилган. Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларнинг 600 таси ёки 36,7 фоизи сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган. Суд амалиётида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш бўйича 719 та ариза кўриб чиқилган ва шундан 430 таси қаноатлантирилган.

Ўтган йил мобайнида иқтисодий олди-сотди шартномаси бўйича 99 тага, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича 493 тага, ижара шартномаси 74 тага, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси 25 тага, кредит шартномаси бўйича 383 тага, лизинг шартномаси 52 тага, банкротлик бўйича кўрилган ишлар 185 тага, корпоратив низолар 18 тага кўпайган.

Вилоятдаги иқтисодий судлар томонидан ўтган йил ҳолатига хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 987 та иш кўрилиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари тикланиб, уларнинг фойдасига 82,3 миллиард сўм маблағ ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Аҳмаджон Шокиров, 
Умарбек Бекчанов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда судлар томонидан 26 нафар фуқаро оқланган