Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева 12 март куни давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти С. Жапаров билан учрашди.
Учрашувда томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорликнинг барча даражаларида алоқаларни фаоллаштиришдан ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари раҳбарларининг ўзаро ташрифлари амалиётини давом эттиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Икки мамлакат Президентлари томонидан кеча эришилган келишувларни амалга ошириш хусусида сўз юритилди.
Қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, Олий Мажлис Сенати ва Жогорку Кенеш шафелигида минтақалараро форумни ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
[gallery-1515]