Олий Мажлис Сенати аъзоси, Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди Холдоров сурункали юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этди.
Топиболди Холдоров Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий илмий ёрдам маркази даволанаётган эди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Топиболди Холдоров 1942 йил 1 февралда Фарғона туманида туғилган, вилоятда матлубот ва савдо соҳаларида турли вазифаларда меҳнат қилган. 2000 йилдан 2009 йилга қадар Нуроний" жамғармаси Фарғона тумани бўлинмаси, 2009-2020 йилларда "Нуроний" жамғармаси Фарғона вилоят бўлими раиси бўлган. 60 йиллик самарали меҳнат фаолияти даврида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фаол иштирок этиб келган. 2016 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.
ЎзА