Олий Мажлис Сенати қарори билан Х.Бозаров қўмита таркибидан чиқарилди
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори қабул қилинди.
Унга асосан Хайрулла Хайитбаевич Бозаров Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилди.