Россиялик олимлар автомобиль шиналаридан арктик ёқилғи ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйишди.
Ҳозирги кунда ишлатилган аксарият автомобиль покришкалари ерга кўмилади. Бу эса, экологик жиҳатдан зарарлидир. Чунки резинанинг парчаланиш жараёни юзлаб йиллар давом этади. Покришкаларни ёқилғи сифатида қайта ишлаш бу муаммони ҳал этади.
Миллий технология тадқиқот университети олимлари бунда буғ пиролизи технологиясидан фойдаланишни таклиф этишади.
Қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган ёқилғи хусусиятларига кўра мазутга ўхшаб кетади. У 50° ҳароратгача қотиб қолмайди, шу боис ундан қозоғонхоналар ва Арктика кемаларда фойдаланиш мумкин.
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА