“Оҳангаронцемент” акциядорлик жамияти Марказий Осиёда энг йирик ва МДҲ даги замонавий корхона ҳисобланади. Бу ерда ишлаб чиқариши жараёни тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, улар дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчи брендларидан келтирилган замонавий ишончли “бешинчи авлод” ускуналаридир. Ундаги ишлаб чиқариш майдонининг барча бўлинмаларида 85 та энг янги фильтр тизимлари ўрнатиш ҳисобига атроф-муҳитга таъсирни минималлаштиришга эришилган.

Жорий йилнинг 15 апрель куни ОАВ вакиллари учун мазкур заводда пресс-тур ўтказилди.

Унда иштирокчилар Тошкент вилоятида жойлашган ушбу “Оҳангаронцемент” АЖда инвестиция дастурига кўра фойдаланишга топширилган янги цемент заводи, унда ўрнатилган энергия тежамкор технологиялар, маҳсулот турлари ва сифати бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.  

Дастлаб корхона мутахассислари томонидан журналистлар учун тақдимот ўтказилди. Унда корхона фаолияти, қуввати ва маҳсулотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

"ЕВРОЦЕМЕНТ груп" холдинги таркибига кирувчи “Оҳангаронцемент” корхонаси негизида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича саноат кластери ташкил этилган. Кластер доирасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, “қуруқ” усулда йилига 3 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга цемент янги завод,  йилига 100 минг куб метр юқори маркали бетон ва темир-бетон маҳсулотлариишлаб чиқариш қувватга эга бўлган янги линия ва йилига 4 минг тонна қувватга эга оловга бардошли ғишт ишлаб чиқариш янги линиясидир. Кластерни ривожлантиришга киритилган жами инвестициялар  200 миллион долларни ташкил этади.

Кластернинг асосий лойиҳаси – замонавий "қуруқ" усулда цемент ишлаб чиқарувчи заводни барпо этиш эди.  Янги заводни қуриш учун мақсадли баённома 2017 йил 15 февраль Тошкентда "ЕВРОЦЕМЕНТ груп" АЖ ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ўртасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлараро ўзаро иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссия йиғилиши доирасида имзоланди. Модернизация ва саноат қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум 2017 йил 5 апрель куни Москва шаҳрида Россия ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари ва Бош вазирлари ҳузурида имзоланди. Лойиҳа икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим қисмига айланди ва 2019-2024 йиллар давомида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик дастурининг истиқболли лойиҳалари рўйхатига киритилди.

[gallery-2061]

2018 йилнинг октябрь ойида майдони 10 гектарни ташкил этадиган қурилишига тамал тоши қўйилди. Янги технологик линия қурилиши амалдаги корхона ҳудудида мавжуд инфратузилмалардан максимал даражада фойдаланган ҳолда барпо этилди. Эътиборлиси, олиб борилган изланишлар натижасида 2021 йилнинг 28 январь куни клинкер куйдириш цехида айланма печь ишга туширилди ва биринчи клинкер олинди, 12 февраль куни эса биринчи мартада юқори сифатли 500 маркали портландцемент олинди.

Пресс-турда ОАВ вакиллари ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчи-хизматларчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.  

–Йилига 3 миллион тонна қувватга эга янги юқори технологияли цемент ишлаб чиқаришнинг жорий этилиши мавжуд "ҳўл" усулда маҳсулот ишлаб чиқарувчи заводнинг атроф-муҳитга таъсирини яхшилаш бўйича навбатдаги инвестиция режасини амалда тадбиқ этиш мумкин бўлади, – деди "Оҳангаронцемент" корхонаси бош директори Геннадий Куликов.  – Йилига жами 5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий мажмуа мавжуд қувватларни модернизация қилиш, халқаро стандартларнинг замонавий талабларига жавоб берадиган ҳусусиятларни таъминлаш имконини беради.

ОАВ вакиллари ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш чоғида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ”: Янги саноат кластерида биринчи мартада юқори сифатли 500 маркали портландцемент олинди