ОЧЛ: «Пахтакор» сафарда «Ал Аҳли» билан дуранг ўйнади
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг умумий босқичи 1-тур учрашувлари доирасида «Пахтакор» сафарда «Ал Аҳли» клубига қарши майдонга чиқди.
«Қирол Абдулла Спорт Сити» стадионида кечган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдаги голларни 86-дақиқада «Пахтакор» футболчиси Фильо Фламарион ва 90+3-дақиқада «Ал Аҳли» вакили Фирас Ал-Бурайкан киритди.
Шу тариқа, «Пахтакор» Элит Осиё чемпионлар лигасининг умумий босқичидаги дастлабки баҳсни бир очко билан якунлади. Жамоа 2-турда 12 октябрь куни ўз майдонида яна бир Саудия Арабистони клуби — «Ал-Қодсия»га қарши ўз майдонида баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА