Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Дилбар Орзиева, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Ҳасанов, туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияда Нурота туманини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими Умарбек Халиловнинг аҳолига мурожаатномаси тингланди.

Таъкидланганидек, туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 102,9 фоизни, халқ истеъмоли моллари 104,2 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104 фоизни, қурилиш ишлари 100,1 фоизни, чакана савдо айланмаси 101 фоизни ва хизматлар ҳажми эса 102 фоизни ташкил этди.

Нурота туманида ҳисобот даврида 2 миллион 755 минг доллар миқдоридаги маҳсулот экспорти амалга оширилган бўлиб, унинг 2 миллион 354 минг долларини саноат маҳсулотлари, 401 минг долларини мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил этди. Маҳсулотлар асосан жаҳоннинг 6 та мамлакатига экспорт қилинган бўлиб, Беларусия ва Украина бозорлари янгидан ўзлаштирилди.

Туман ҳокими аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталар экан, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 1481 та доимий янги иш ўринлари яратилганлигини, жумладан, инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 457 та, кичик корхона, микрофирмалар ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш ҳисобига 1024 та иш ўрини ташкил этилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, туманда жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2227 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди ва уларга 1,8 млрд. сўм иш ҳақи тўлаб берилди.

Шу билан бирга, туманда жорий йилнинг 11 ойида норасмий иш ўринларини аниқлаш ва легаллаштириш бўйича 2200 нафар ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича 1761 нафар фуқаро расмийлаштирилиб, жорий йил бошига нисбатан норасмий секторда банд бўлганлар сонини 3000 нафарга камайтирилишига эришилди.

“Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида 2020 йилда аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжалиги йўналишида 1077 нафар аҳоли ва юридик шахсларга умумий қиймати 28,7 миллиард сўм миқдордаги кредит маблағлари ажратилган.

Бугунги кунда туманда ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширилиши ва уларга 3,3 миллиард сўм тижорат банкларининг кредитлари ажратилиши ҳисобига биргина жорий йилда 152 та янги ҳунарманд тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди. 

Уста ҳунармандлар томонидан эса 340 нафар ёш касб-ҳунарга ўргатилиб, бандлиги таъминланди. Шунингдек, тумандаги ишсиз фуқаролардан жами 240 нафари касб-ҳунарларга ўқитишга жалб қилинди. Ҳудудда 3 та маҳаллада аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди.

Маълумки Нурота тумани вилоятда сайёҳлар энг кўп келадиган ҳудуд саналади. Ҳозирги кунда туманда жами 53 та маданий мерос объекти (шундан 6 таси зиёрат туризм объекти), 24 та жойлаштириш воситаси бўлиб, шундан 2 таси меҳмонхона 14 таси оилавий меҳмонхона, 3 таси хостел, 4 таси ўтовли лагер, 1 таси дам олиш маскани бўлиб, улар томонидан маҳаллий ва хорижий фуқароларга сайёҳлик хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

2019 йилда 15 минг 700 нафардан ортиқ хорижий, 720 минг нафар маҳаллий сайёҳ туманга ташриф буюришган. Аммо пандемия сабабли жорий йилнинг шу кунига қадар хорижий сайёҳлар сони 450 нафар, маҳаллий сайёҳлар эса 24 минг 800 нафарни, туристик хизматлар экспорти 171 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Ташриф буюрган сайёҳларнинг асосий қисми Туркия, Германия, Франция, Россия, Испания, Италия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Тожикистон, Эрон ва Хитой давлатларига тўғри келган.

Туманда 2020 йилда сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида умумий қиймати 1 миллиард 900 миллион сўмлик 4 та ишга туширилди ва 20 та янги иш ўринлари яратилди. 2021 йилда эса умумий лойиҳа қиймати 9 миллиар 220 миллион сўмлик 4 та инвестицион лойиҳа ишга туширилиши белгиланди.

Сентоб, Дара қишлоқларида эса сайёҳлар учун эко ва тоғ, шунингдек, экстремал туризмни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳудудлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фатҳиддин Муҳитдинов иштирок этди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сессияда мурожаатнома юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Абдували БЎРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуротада 2021 йилда туризмни ривожлантириш мақсадида 9 миллиард 220 миллион сўмлик 4 та инвестицион лойиҳа ишга туширилади