Нуронийлар учун саёҳат
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Баҳодиржон Сидиқов ташаббуси билан Нукус шаҳридаги “Амударё”, “Жийдели байсун”, “Анасай” ва “Саманбай” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 40 нафардан зиёд нуронийлар Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат қилди.
Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири ҳисобланади. “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйди. Кўз ўнгимизда бўлаётган ўзгаришлар, халқ фаровонлиги йўлида қилинаётган бунёдкорлик ишлари, кўнгилни яшартиради. Халқимиз нуроний фахрийларни ҳамиша ҳурмат қилиб, эҳтиром кўрсатиб келган.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад ички туризмни ривожлантириш, кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Саёҳат давомида нуронийлар Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, маданияти билан яқиндан танишиб, зиёрат қилди.
Ёши улуғ онахон ва отахонлар кўрсатилаётган эътибор учун давлатимизга ўз миннатдорлигини билдирди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири