Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида, 30 хонадондан иборат бўлган кўп қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Янги хонадон калитларини бахтли оилаларга топшириш маросимида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Фарҳоджон Шерматов, Нукус шаҳар ҳокимининг биринчи  ўринбосари Камал Калимбетов, ҳарбий хизматчилар оилалари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўз нутқида мамлакатимизда ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланганини таъкидлади. Охирги йилларда ҳарбий соҳага бўлаётган эътибор туфайли ҳарбий қисм ва муассасалар, дала-ўқув майдонлари инфратузилмасини такомиллаштириш, юрт ҳимоячисидек масъулиятли касб эгалари ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уй-жой билан таъминлаш, ҳарбий пенсионерларнинг ижтимоий муҳофазаси каби масалалар долзарб бўлиб келаётганини эътироф этди.

Нукус гарнизонидаги Ватанпарвар маҳалласида бунёд этилган 30 хонадонли, 5 қаватли 2 ва 3 хонадан иборат бўлган шинам, барча қулайликларга эга бўлган янги уйлар Ватан ҳимоячиларига ўзгача байрам туҳфаси бўлгани эътироф этилди.

Тадбир давомида янги хонадон эгаларига калитлар тантанали тарзда топширилди. Янги хонадонларга эга бўлган ҳарбий хизматчиларга меҳмонлар оилавий бахт ва қут-барака тилашди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда Ватан ҳимоячилари учун 30 хонадонли янги уй фойдаланишга топширилди