Нукусда оммавий югуриш марафони ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида талаба ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ўртасида 3 километр масофага мўлжалланган “Silk Road Uzbekistan” ва “Талаба югур” номли навбатдаги оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.
Нукус шаҳридаги Ислом Каримов кўчасидан старт берилган марафонда 4 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, спортсевар ёшлар қатнашиб, марра сари югурди.
[gallery-31363]
Мусобақада иштирокчилар 3 километр масофада ўз имкониятларини синаб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларга диплом ва медаллар тантанали равишда топширилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА