Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатида белгиланган вазифаларнинг ижросини таминлаш, шунингдек, аҳоли, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини орттириш, атроф муҳитга бўлган эътиборини кучайтириш, она табиатни келажак авлод учун асраб-авайлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва атроф муҳитга салбий таъсирларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида «Янги Ўзбекистонда эркин ва обод яшайлик!» шиори остида «Тоза шаҳар» лойиҳаси доирасида оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияси бошланди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан қўллаб-қувватланди.

Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси олдида ёшлар ташаббусининг тантанали очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов ва бошқалар мазкур ташаббуснинг аҳамиятига тўхталди.

Тадбирда Нукус шаҳрини тоза ҳудуд ва яшил белбоғли шаҳарга айлантириш, ёшлар онгида экологик маданиятни янада ошириш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларда ёшларнинг фидоийлигини ошириш ва уларда ватанпарварлик ҳисларини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган www.ncity.uz сайти орқали ободонлаштирилиши зарур бўлган 61 та ҳудуд харитага жойлаштирилди.

Тадбир арафасида муваффақиятларга эришган ва фаол жами 300 нафардан зиёд ёшдан иборат «Кўнгилли ёшлар» отряди ташкил этилиб, мазкур ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.

Лойиҳада қатнашувчи вазирлик, корхона ва ташкилотлар вакиллари, олий ўқув юртларининг талабалари иштирокида белгиланган ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан боқувчисидан айрилган оилаларнинг уй ишларига амалий ёрдам кўрсатилиб, Шимолий-ғарбий ҳарбий округи аскарлари томонидан «Шорша бобо» ва «Салмен ота» зиёратгоҳларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Тадбир доирасида “Эко патруль” акцияси ташкил этилиб, “Ёшлар маркази” атрофида “Каръера” ёш кадрларни тайёрлаш клуби аъзолари томонидан гуллар боғини яратиш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари 9 та «Кўнгилли патронаж ёшлар» отряди томонидан «Фахрийлар эъзозимизда» лойиҳаси доирасида уруш ва меҳнат фахрийлари, боқувчисидан айрилган, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

«Фидоий ёшлар» томонидан боқувчисидан айрилган, ногиронлиги бўлган, шунингдек, якка-ёлғиз 21 нафар фуқаронинг уй ишларига амалий ёрдам кўрсатилиб, улар яшаётган уй атрофларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулоти, дори-дармон воситаси тарқатилди. Бир гуруҳ ёшлар томонидан «Қушларга ғамхўрлик қиламиз» шиори билан уялар ясалиб дарахтларга жойлаб чиқилди.

– Тадбирда туманимиз ёшлари ҳам ўз ташаббуслари билан иштирок этди, – дейди Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Бўзатов тумани бўлими бошлиғи Низаматдин Туремуратов. – Келгусида биз ҳам туманимизда бундай лойиҳани амалга оширмоқчимиз.

Ёшлар ташаббуси билан амалга оширилган мазкур тадбир доирасида 4 250 туб мевали, 19 260 туб манзарали ва 750 туб гул кўчати экилди. Нукус шаҳрида 225 тонна чиқинди олиб чиқилди. Тадбирда иштирок этган 20 минг нафардан зиёд киши, асосан ёшлар халқимизга хос меҳр-муҳаббат, бағрикенглик, эзгулик фазилатини намоён этди. Келгуси тадбир Тахиатош туманида бўлиб ўтади.

Лойиҳа якунида иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этиб, ёшларни хайрли ташаббуслари билан қутлади. “Энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини”, “Энг фаол ёшлар отряди”, “Энг яхши ташаббус”, “Энг фаол ташкилот» каби қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир санъат усталарининг гала концерти билан якунланди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбири бўлиб ўтди