Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан «Тоза шаҳар» лойиҳаси доирасида оммавий кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбири ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ӯтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, аҳоли, шунингдек, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳитга бӯлган эътиборини кучайтириш, она табиатни асраб-авайлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва унинг салбий таъсири олдини олиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Нукус шаҳрида мазкур тадбир ташкил этилди.

Акцияни амалга ошириш учун биринчи навбатда ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлардан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан Нукус шаҳрида ободонлаштириш талаб қилинадиган 27 та объект аниқланди.  Натижада 2  минг нафардан зиёд кӯнгилли ёшлардан иборат 38 та отряд томонидан тегишли объектларда, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида оммавий кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида вазирликлар, корхона, ташкилот ва муассасалар, кӯнгилли ёшлар томонидан 45 га яқин майдон ободонлаштирилди, 35 тонна қурилиш ва маиший чиқинди чиқариб ташланди. Ушбу ҳудудларда 3 мингдан зиёд манзарали дарахт кўчати  экилди. Шунингдек, “Нуронийлар эъзозимизда” акцияси доирасида 30 нафар кӯнгилли ёшдан иборат 3 та патронаж ёшлар отряди ташкил этилди. Улар томонидан кекса ва ногиронлиги бӯлган шахслар, боқувчисини йўқотган ёлғиз кишилар тиббий кӯрикдан ӯтказилди ва уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди.

[gallery-4574]

Довуд Абибуллаев,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ободонлаштириш тадбирида фаол иштирок этди