Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида икки нафар боланинг ҳотланчдан заҳарлангани ҳақидаги хабар тарқалди.

Унда қайд этилишича, болаларнинг бир нафари вафот этган, бир  нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Бунга аниқлиқ киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматига мурожаат қилганимизда қуйидагиларни маълум қилди.

Дарҳақиқат, икки нафар бола касалхонага олиб келинган. Бир нафарининг аҳволи оғир бўлганлиги туфайли вафот этган, бир нафарининг соғлиги яхши. Аммо уларни айнан ҳотланчдан заҳарланган деб айтишга эрта. Ҳозирда тиббий текширув ишлари олиб борилмоқда. Тиббий экспертиза хулосаси билан бунга аниқлик киритилади.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда икки бола "Hot lanch"дан заҳарланганми?