Мамлакатимизда жадаллик билан CОVID-19га қарши эмлашга тайёргарлик ишлари кўрилмоқда. Вакциналарни сақлаш ва ҳудудларга етказиб беришнинг маълум тартиб-қоидалари бор.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков ана шулар ҳақда ва вакциналарни сақлаш, ҳудудларга етказиб бериш учун кўрилаётган тайёргарлик юзасидан маълумот берди.  

– Ўтган йиллар давомида жами 21 та вакцина сақлаш омборлари, шу жумладан, 1 та миллий, 14 та минтақавий ва 6 та туман омборлари қурилиши қўллаб-қувватланган эди, – дейди Н.Отабеков. 

– Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича 16 та вакцина омбори қуриб битказилиб, 29 та махсус совуткичлар ўрнатилди. Қолган 5 та вакцина омборхонаси эса 2021 йилнинг биринчи чораги охиригача қуриб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Жорий йилнинг иккинчи чораги якунига қадар миллий омборхона ҳам қуриб битказилади. Барча омборларга ёнғин хавфсизлиги ва сигнализация тизими ўрнатилган бўлиб, улардаги мавжуд совуқликни таъминлаб бериш тизимлари замонавий генераторлар ва стабилизаторларга уланган.  

Шунингдек, вакциналарни хавфсиз ва тезкор ташиш учун юртимизга жами 17 та авторефрижиратор, 206 Miniven-Labo автомашиналари келтирилди. Вилоятларга жами 34 та музхона, 10 121 дона термоконтейнер ва термосумка, 749 та музлаткич, бирламчи даволаш-профилактика муассасаларига 2 мингдан ортиқ совуткич ўрнатилган.  

Барча омборлар вакциналарни юклаш-тушириш ускуналари, автокаралар ва махсус кийимлар билан таъминланди.  

Бундан ташқари, ҳудудларга жами 4000 ҳарорат индикатори ва 5000 музлатиш индикатори тарқатилди. Эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилиб, мавжуд омборлар ихтиёрига ўтказилди.  

Олиб борилган ана шундай тадбирлар натижасида иммунопрофилактика дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ижро этилиши орқали юртимизда нафақат коронавирус, балки бошқа бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорликка эришилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Н.Отабеков: Ўзбекистон вакцина жараёнларига тайёр