Муддатидан илгари ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Пискент туманида ҳам белгиланган тартибда ташкил этиляпти. Муҳими, пискентликлар овоз бериш жараёнларида фаол қатнашяпти. Улар орасида барчага ўрнак кўрсатган ҳудуд фаоли Абдусамад Носиров 281 нафар оила аъзолари, жумладан, унинг опа-укалари, фарзандлари ва неваралари ҳам бор.

– Бугунги сайлов жараёни натижалари халқимизнинг келгуси 7 йилдаги тақдирини белгилайди, – дейди Абдусамад ота. – Ҳар бир номзоднинг сайловолди дастури билан танишдик. Шу асосида юртдошларимиз Ватанимиз равнақи, турмуш фаровонлигини ўйлаб ҳам ўзлари ишонган номзодга овоз берди. Ҳисоблаб чиқсак Носировларнинг катта оиласидан бугун 281 нафари сайлаш ҳуқуқига эга. Улар бугун жамиятимизнинг турли жабҳаларида ишлайди, ўқийди. Муҳими, улар бугунгидек сиёсий жараёнларга бефарқ эмас.

Улар нафақат орасида Пискент туманидан, балки Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ ва Тошкент шаҳрида яшайдиганлари ҳам бор. Бундан ташқари, Жанубий Корея ва Польша давлатларидаги олийгоҳларда ўқиётган 2 нафар неварам ҳам ўша жойдан туриб ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди. Ишонаманки, юртимизда мамлакатимиз тақдирини ўйлайдиган жуда кўп ва уларнинг иштироки билан бугунги сайлов кўтаринки кайфиятда ўтади.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Носировлар оиласидан 281 киши сайловда овоз берди