Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларни доимий равишда мониторинг тартибида ўрганиб бормоқда.

Жумладан, 2024 йилда 552,5 миллиард сўмлик 273 та харид ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, 234 ҳолатда жами 263,9 миллиард сўмлик харид натижалари бекор қилинди.

Агентлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, вазирлик ва идораларга 257 тақдимнома киритилди.  

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 сўровнома юборилди. Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний ўтказилган 263,9 миллиард сўмлик харид натижалари бекор қилинди