Йўл бўйида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда мева-сабзавотларни истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий салбий таъсир кўрсатади.
Бу юзасидан Республика Санэпидқўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари аҳолига мунтазам равишда тушунтириш бериб, огоҳлантириб келади. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар эса тегишли тартибда йўқ қилинади.
Бироқ, мазкур ташкилотнинг ваколати шу ерда тугайди холос...
Муаммога бошқа тегишли ваколатли органлар томонидан ишонарли ёндашув бўлмаётгани боис, юклама вазифаси ҳамон сансолар қилинаётган кўча савдосига буткул ечим топилмаяпти.
Бир кунлик ҳисобот учун ташкиллаштирилган тадбирлар ўтгач эса эртасига яна “эски ҳаммом ва эски тос!”, автомобиль қатнов қисмлари ва пиёдалар йўлларида ноқонуний савдолар давом этмоқда...
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/a6TkPiBoXHY" title="Noqonuniy koʻcha savdosiga faqat Sanepidqoʻmita masʼulmi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, А.Содиқов, У.Тўхтаев(видео), ЎзА