Бухорода «Кўча бозори савдосига қаршимиз!» ойлиги бошланди. Мазкур тадбирда маҳаллий ҳокимликлар, давлат солиқ хизмати органлари, ички ишлар идоралари, санитария ва эпидемиология назорати марказлари ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳ биргаликда иш олиб боради.

Ишчи гуруҳ «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида ҳудудларда инсофли тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганади. Уларга муаммолари ечими юзасидан амалий ёрдам кўрсатилади. Аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, кўча-куйда санитария талабларига зид бўлган тартибда сотилаётган маҳсулотлар савдосига чек қўйилади. Бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда тижорат дўконлари атрофини ободонлаштириш ишларини амалга оширади.

– Тадбирдан асосий мақсад – товарларни фақатгина савдо дўкони ичида сотиш ва уларни бинонинг ташқарисига чиқарилишини олдини олиш, санитария меъёрлари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, шунингдек, шохобчада назорат-касса машинаси, тўлов терминали мавжуд бўлиши ҳамда уларни белгиланган тартибда ишлатишни таъминлашдан иборат, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Баҳодир Файзиев. – Жойларда ҳужжатсиз равишда «кўча бозорини» ташкил қилиб олган фуқаролар ҳамда амалдаги тартиб-қоидаларни писанд қилмаётган айрим тадбиркорлардан қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият юритишлари сўралади. Акс ҳолда юқорида санаб ўтилган ҳуқуқбузарликлар айбдорларга нисбатан жарима солишга сабаб бўлади.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Кўча бозори» савдосига чек қўйилади