Қашқадарёда кадастр ходимларининг тушунтиришлари натижасида ер майдонлари ноқонуний эгаллаб олинган мингдан зиёд ҳолат фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилди.

Қашқадарё вилоятида 2022 йилда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 1 минг 934 та ҳолатда 1 минг 720,7 гектар ер майдонида қонун бузарлик ҳолатлари аниқланган.

Бу ҳақида Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Жасур Усмонов маълумот берди. Бошқарма бошлиғининг маълум қилишича, Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман-шаҳар бўлимлари томонидан ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонун бузилиш ҳолатларининг 1 минг 25 таси яъни 1 минг 484,5 гектари жойнинг ўзида бартараф этилган.

– Фуқаролик ишлари бўйича судларга ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 909 та (236,2 гектар) даъво аризалари киритилиб, шундан 541 таси қаноатлантирилган. 357 та даъво аризалари ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида, – дейди Жасур Усмонов.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда ерга оид қонун бузилиш ҳолатлари Яккабоғ туманида кўп аниқлаган. Бу 217 та ҳолатда 30,1 гектарни ташкил этади. Қўшимча қилинишича, қонун бузарлик ҳолатлари Қамаши туманида 185 та ҳолатда 88,1 гектар, Қарши туманида 181 та ҳолатда 26,1 гектар, Косон туманида 153 та ҳолатда 1 минг 174 гектар ва Касби туманида 155 та ҳолатда 120,8 гектарни ташкил қилган.

Ўлмас Баротов, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний эгаллаб олинган ерни фуқаролар ихтиёрий қайтарди