Туғма “макула дистрофияси” ташхиси билан кўриш имконияти чекланган, муддатсиз ногиронлик белгиланган Уралова Севара Жасурбековна Шўрчи туманидаги 125-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатни барча фанлардан аъло баҳоларга тамомлаган. Юксак билим ва орзулар билан Тошкент давлат юридик университетига ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган имтиёз асосида ҳужжат топширган.

Бироқ,  2025 йил 24 июль куни имтиҳон топшириш учун борганида, С. Ураловадан ногиронлик ҳақидаги ҳужжатнинг электрон шакли хира эканлиги важ қилиниб, ҳужжатнинг асли талаб қилинган ва шу баҳона билан тест синовларига киритилмаган. Миробод тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказидан зудлик билан ногиронлик ҳақида кўчирма олиб келинганига қарамай, у ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган имтиёзли гуруҳга киритилмай қолган.

Бу ҳам етмагандек, тест синовига киритилган С.Ураловага кўзи ожиз абитуриентлар учун мажбурий бўлган Брайл алифбосидаги саволлар варақаси берилмаган. Умумий тартибдаги саволлар билан ишлашга мажбур бўлган иқтидорли қиз бор-йўғи 50,6 балл тўплаб, талабалик бахтидан маҳрум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Адлия вазири А.Тошқулов ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов номига депутатлик сўрови юборди. Сўровда Тошкент давлат юридик университети масъулларининг  жиддий хатолари оқибатида адолатсизликка учраган иқтидорли абитуриентнинг конституциявий ҳуқуқларини тиклаш талаби ўз аксини топган.

"Бу ҳолат нафақат бир инсон тақдирига, балки мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатига ҳам соя солади”, дея таъкидланади депутат сўровида. “Конституциямизнинг 57-моддасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида экани, уларнинг таълим олишига кўмаклашиш давлатнинг мажбурияти экани кафолатланган. Президентимизнинг тегишли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари билан бу борада аниқ механизмлар белгиланган. Шунга қарамай, Тошкент давлат юридик университети каби нуфузли олийгоҳда қонунларнинг бу қадар қўпол равишда бузилишига йўл қўйилгани ачинарлидир".

Депутат ўз сўровида вазирлар олдига бир қатор аниқ саволларни қўйган:

— Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент давлат юридик университетининг масъул ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилдими ва унинг натижалари қандай?

—  Айбдор шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилди?

— Келгусида бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун қандай тизимли чора-тадбирлар кўриш режалаштирилмоқда?

— Масъул ходимларнинг хатоси туфайли таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган Севара Уралованинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш (қайта имтиҳон ўтказиш ёки бошқа тартибда) бўйича қандай амалий чоралар кўрилмоқда?

Депутат З.Мавлоновнинг вазирларга юборган мазкур саволларига қандай жавоб қайтарилишини, ногиронилиги бўлган бир қизнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича қандай амалий чоралар кўрилишини кузатиб борамиз.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бор абитуриент тест синовларига киритилмади: унинг бузилган ҳуқуқлари тикланадими?