Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат “Aktobe Open-2024” турнири якунланди.

Владимир Дворкович хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган мазкур турнирда 23 давлатнинг 300 нафардан зиёд шахматчиси қаторида иқтидорли шахматчиларимиз Нодирбек Ёқуббоев, Муҳаммадзоҳид Суяров ва Муҳиддин Мадаминов ўз маҳоратини намойиш этди.  

Турнирнинг сўнгги 9-турида қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек Ёқуббоев туркманистонлик Сапармират Атабаевни, Муҳаммадзоҳид Суяров россиялик Александр Раҳмановни мағлуб этди.  

Ушбу ғалабадан кейин Нодирбек Ёқуббоев 6 очко жамғарган ҳолда мукофот жамғармасининг 2 минг АҚШ долларига эга чиқди. Суюров эса 5,5 очко билан йигирматалик рўйхатга киришга муваффақ бўлди.    

“Aktobe Open-2024” ғолиблиги ва мусобақанинг бош соврини бўлган  20 минг АҚШ доллари 7,5 очко жамғарган эронлик Парҳам Магсудлуга насиб этди. 2-ўрин 7 очкога эга сербиялик Александр Предкега тегишли бўлди. Унинг ҳамюрти Алексей Сарана эса кучли учликка якун ясади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодирбек Ёқуббоевга “Aktobe Open-2024”нинг 2 минг АҚШ доллари насиб этди