Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг эркин кураш баҳсларида Нодирбек Жуманазаров бронза медалини қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Нодирбек полвон дунё биринчилигининг 57 килограммгача вазн тоифасида бронза медали учун ўтказилган беллашувда украиналик Владислав Абрамовни 5:0 ҳисобида таслим қилди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, эркин кураш беллашувларида яна бир ҳамюртимиз Шерзод Поёнов -92 кг. вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА