Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича ўтаётган "Tata Steel Chess India" турнирининг рапид йўналиши бўйича ортда қолган 3 тур ўйинларидан сўнг ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан етакчилик қилмоқда.

Кеча ўтказилган 1-турда Абдусатторов қора доналарда FIDE байроғи остида мусобақада иштирок этаётган россиялик Данил Дубов билан дурангга имзо чекди. 2-турда германиялик Винсент Каймерга қарши ўйинни ҳам Нодирбек қора доналарда ўтказишига қарамасдан ғалабага эришди. 3-турда оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.  

Ушбу ўйинлар натижасида ҳамюртимиз 2,5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалини бошқариб бораётган бўлса, кейинги поғоналардан жой олган ҳиндистонлик Сунилдат Нараянан, АҚШлик Уэсли Со ва собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 2 очко билан Нодирбек Абдусатторовни таъқиб этмоқда.  

Бугун, 14 ноябрь куни халқаро турнир дастурига мувофиқ 4, 5 ва 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Қизиғи, ушбу учта турда ҳам Абдусатторов ҳиндистонлик шахматчилар билан куч синашади.  

Нодирбек 4-турда қора доналарда Ниҳал Сарин билан, 5-турда оқ доналарда Видит Гужрати билан, 6-турда қора доналарда Сунилдат Нараянан билан баҳс олиб боради.  

Айтиш лозим, мукофот жамғармаси 41 минг 500 АҚШ долларидан иборат турнирнинг 7, 8 ва 9-тур ўйинлари эртага, 15 ноябрь куни ташкил этилади. Баҳсларга ташланган қуръа натижасига кўра, Нодирбек Абдусатторов 7-турни америкалик Уэсли Со, 8-турни ФИДЕ рейтингида 4-ўринда бораётган Аржун Эргаисига қарши ўтказади.  

Халқаро турнирнинг рапид йўналишидаги сўнгги 9-турида ҳамюртимиз собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан рўбарў келади. Айнан ушбу ўйин "Tata Steel Chess India"нинг марказий баҳси бўлишидан ташқари, нафақат юртимиз, балки жаҳон шахмат ишқибозлари диққатини тортадиган “дуэл” даражасига чиқиши шубҳасиз.  

17 ноябргача давом этадиган мазкур турнирнинг рапид йўналишида ғолибликка эришган шахматчи 10 минг, 2-ўрин соҳиби 6 минг, 3-ўрин 3 минг, 4-ўрин 2 минг, 5-ўрин 1 минг 500, 6-ўрин 1 минг ва 7-ўриндан жой олган иштирокчи 500 АҚШ долларига эга чиқади.  

Худди шунингдек, 16-17 ноябрь кунлари ўтадиган блиц баҳсларида 7-ўрингача жой эгаллаган шахматчилар тегишли тартибдаги мукофот маблағлари билан тақдирланади.  

Эслатиб ўтамиз, "Tata Steel Chess India" турнири 9 тур рапид (25+10) ва 18 тур блиц (3+2) йўналишида бўлиб ўтади.    

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess India" турнирида етакчилик қилмоқда