Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху жума куни эрталаб Сурия пойтахти Дамашқда Президент саройи яқинидаги нишонга ҳужум қилинганини маълум қилиб, друзлар жамоаси аъзоларини ҳимоя қилиш ваъдасини яна бир бор такрорлади.

Исроил икки кун ичида Сурияга иккинчи марта ҳужум уюштириб, шу тарзда ҳафта бошида сунний қуроллилар билан бўлган мазҳабий тўқнашувларда иштирок этган озчилик гуруҳни ҳимоя қилиш ваъдасини бажармоқда.

Айни ёндашув Исроилнинг декабрь ойида Башар Асадни ағдарган сунний исломчиларга нисбатан чуқур ишончсизлигини ифодалаб, вақтинча Президент Аҳмад Аш-Шараънинг парчаланган мамлакатни бошқариш йўлидаги ҳаракатини қийинлаштирмоқда.

– Исроил кеча тунда Дамашқдаги Президент саройи яқинига зарба берди, – деган Нетаньяху мудофаа вазири Исроил Кац билан берган қўшма баёнотида. – Бу Сурия режимига аниқ хабар: биз Сурия кучлари Дамашқ жанубида жойлашиши ёки друзлар жамоасига бирор таҳдид қилишига йўл қўймаймиз.

Исроил ҳарбий қўмондонлиги баёнотида “Дамашқдаги Аҳмад Ҳусайн Аш-Шараъ саройи яқинидаги ҳудуд”га зарба берилгани айтилди, аммо аниқ нишон кўрсатилмади. Сурия ҳукумати ҳеч қандай изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида асосан друзлар яшайдиган Жарамана ҳудудида сунний қуролли гуруҳлар билан тўқнашувлар бошланиб, зиддият авж олган.

М.Сайфуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нетаньяху: Исроил Сурия Президенти саройи яқинидаги нишонга ҳужум қилди