Сурия Дамашқ яқинига уюштирилган ҳарбий ҳужумни кескин қоралаб чиқди, деб ёзган СNN.

Зарба оқибатида хавфсизлик ходими ҳалок бўлгани, бир неча киши яралангани айтилмоқда.

Исроил армияси воқеага муносабат билдираркан, мамлакатдаги диний озчилик – друзлар жамоасига ҳужум қилган “экстремистик гуруҳ” нишонга олинганини таъкидлади.

Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Исроил Кац қўшма баёнотида Дамашқ жануби-ғарбида жойлашган Саноя шаҳридаги амалиёт “друз аҳолисига ҳужумни давом эттиришга тайёрланаётган” номаълум қуролли гуруҳга қарши “огоҳлантириш ҳаракати” экани айтилган.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги бутун халқ, жумладан “ҳурматли друзлар ҳамжамияти”ни ҳимоя қилиш “шаксиз мажбурият”лигини қайд этди. Олий мусулмон уламо Усама Ал-Рифоий барча сурияликларни хотиржамликка, вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди.

Башар Асад режими қулагандан бери Исроил ўзини ислом динининг алоҳида йўналишини ёқловчи, асосан Сурия, Ливан ва Исроилда мавжуд бўлган друзлар ҳимоячиси сифатида кўрсатиб келмоқда. Уларнинг аксари Исроил фуқаролигига эга, яҳудий давлатининг халқаро миқёсда тан олинган чегараларида яшайди, армиясида хизмат қилади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил Сурияга ҳужум қилди