Нетаньяҳунинг баҳсли қарори, Трампнинг таҳдиди ва Европада янги чекловлар - Хориж хабарлари(+видео)
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу “NAZA” фильми режиссёрларини фуқароликдан маҳрум қилиш ташаббусини илгари сураётгани, Сингапурда кунига 15 дақиқа китоб ўқиганларга пул берилаётгани ҳамда ҳусийлар Саудия Арабистонига тегишли F-15 қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп Канада билан боғлиқ савдо масаласи сабаб Европа Иттифоқи билан савдони тўхтатиш эҳтимолини билдиргани, Европада 13 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилаётгани ҳамда Британияда 350 кишилик қишлоқ аҳолиси мустақиллик талабини илгари сургани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА