Хориж хабарлари (+видео)
Уруш, дипломатик можаро ва кутилмаган қарорлар... АҚШ ва Эрон ўртасидаги янги ракета зарбалари, Италия билан алоқаларни узган Никарагуа, Трампнинг баҳсли баёноти ва Марказий Осиёга тааллуқли муҳим янгиликлар билан "Хориж хабарлари" дастури
- АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик яна кучайди. Deutsche Welle хабарига кўра, АҚШ ҳарбийлари тунда Эроннинг бир қатор объектларига, жумладан Бандар Аббос аэропорти, станция ҳамда муҳим транспорт инфратузилмасига ракета зарбалари берди.
- Никарагуа ҳукумати Италия билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги бу қарорни Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таянининг Никарагуага нисбатан билдирган баёнотлари билан изоҳлади.
- Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев 2027-йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этмаслигини яна бир бор маълум қилди.
- АҚШ президенти Доналд Трамп ҳужжатсиз хорижлик юк машинаси ҳайдовчилари ўрнига америкалик ҳарбий фахрийларни жалб қилиш режасини маълум қилди.
- Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатга буғдой импортини олти ой муддатга тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни эълон қилди.
Батафсил видео давомида:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Ofr8vIvlFYA" title="Erondagi hujumlar, diplomatik mojaro va migrasiyaning yangi yo`li" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нозимжон Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА