Миллий матбуот марказида ўтказилган бирифингда “Ўзбеккўмир”  АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев 2025/2026-йиллар куз-қиш мавсуми учун аҳолини маҳаллий кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларининг бориши юзасидан маълумот берди.

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан аҳоли ва бюджет ташкилотларини арзонлаштирилган маҳаллий кўмир билан таъминлаш ишлари изчил давом этмоқда.

Неъмат Душаевнинг сўзларига кўра, жамиятда бу йил 6,8 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган бўлиб, 21 октябрь ҳолатига 5 миллион 568 минг тонна қазиб олинган. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига 2 миллион 128,1 минг тонна маҳсулотни етказиб бериш режалаштирилган. 

–Бугунги кун ҳолатига бюджет ташкилотларига етказиб берилган кўмир маҳсулоти миқдори 651,1 минг тоннага етказилиб, режа бажарилди. Республика аҳолиси эҳтиёжлари учун 1 миллион 405 минг тонна маҳаллий кўмир ажратилган. Бу ўтган йилга нисбатан 210 минг тоннага кўпдир. 21  октябрь ҳолатига аҳолига етказиб берилган маҳаллий кўмир маҳсулоти миқдори 343,9 минг тоннадан ортди. Октябрь ойи бошидан буён етказиб берилган маҳсулот ҳажми 232 минг тоннадан ошди. Маҳаллий ёқилғи “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли 103 та ҳудудий омбор орқали тарқатилмоқда.

“Ўзбеккўмир” АЖда маҳсулотнинг асосий қисми очиқ усулда қазиб олинади. Ангрен кўмирининг инкубацион даври қисқа - ўртача 1,5-2 ой бўлгани сабабли аҳоли учун мўлжалланган тайёр маҳсулот асосан сентябрь-октябрь ойларида ортиб юборилади. Тарқатиш жараёнлари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низом” талаблари асосида олиб борилади. Ҳудудий омборларда маҳсулот тақсимоти Mycoal.uz электрон платформасидаги рўйхат ва маҳаллий ҳокимликлар тасдиқлаган маҳалла кесимидаги жадвал асосида амалга оширилади, – деди Н.Душаев.

Тадбирда таъкидланганидек, омборларда кўмир фақат электрон рўйхатда мавжуд шахсларга  сотилади. Ҳар бир оилага  тақсимот ҳудуд иқлимига  қараб 1-2 тонна миқдорда белгиланган. Харидорлар кўмирни сотиб олаётганида сифат гувоҳномасини талаб қилиш ҳуқуқига эга. “Кўмир таъминот” МЧЖ ҳудудий омборларида аҳоли томонидан харид қилинган маҳсулот омборга тегишли автоюклагичларда бепул юклаб берилади.

Ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, бугунги кунда маҳаллий кўмир захираси етарли. Жамиятда кунига режадаги 21 минг тоннадан ошириб кўмир қазиб олинмоқда ва аҳоли учун суткасига 10 минг тоннадан ошириб маҳсулот юборилмоқда. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Неъмат Душаев: Кўмир захиралари барқарор, таъминот мустаҳкам, сунъий навбатларга эҳтиёж йўқ