Сўнгги йилларда бутун дунёда сунъий интеллект технологиялари барча соҳаларда жадал жорий этилмоқда. Айниқса, нефть-газ тармоғи каби мураккаб ва хавфли соҳаларда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда жараёнларни оптималлаштиришда бу технологиялар муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда ҳам ушбу йўналишда изчил ишлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов таъкидлаганидек, мазкур ташкилотда глобал рақамлашув тенденцияларига уйғун равишда фаолият олиб борилмоқда. 

– Конларда олиб борилаётган излов-қидирув ишларида геологик, геофизик ва гидродинамик маълумотларни таҳлил қилиш учун замонавий ечимлар жорий этилмоқда, – деди М.Ибодов. – Масалан, “Pipesim” қатлам тизимлари моделлари, “ProSource” маълумотлар базаси ва E-KON платформаси билан интеграция қилинган “Generative AI chat-bot” ишлаб чиқилди. 

Бу тизим мутахассисларга тезкор ва аниқ таҳлилий хулосалар тайёрлаш имкониятини яратади. Ходимларнинг кундалик ишини енгиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Microsoft 365” дастурий таъминоти учун лицензиялар харид қилинган. Бунинг натижасида улар маълумотни қайта ишлаш, вазифаларни бажариш ва “Microsoft Copilot” хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. 

Жамоавий иш жараёнларини янада самарали ташкил этиш бўйича аввал “ChatGPT Team”, кейинчалик эса “ChatGPT Enterprise” платформасини жорий этиш режалаштирилган. Айни пайтда биз нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнларини бошқаришда “Primavera P6 EPPM” тизимига тўлиқ ўтяпмиз. Бу тизим асосида лойиҳалар устидан ягона назорат ўрнатиш, харажатларни аниқ ҳисобга олиш ҳамда CIC + AI Analytics + Primavera каби имкониятлар билан хатарларни олдиндан бошқариш мумкин. Шу билан бирга, қурилиш майдонларидаги маълумотлар реал вақт режимида таҳлил қилиниб, ишлар бориши автоматик баҳоланади. Бу кечикишларни камайтириб, бошқарув қарорларини сунъий интеллект асосида қабул қилиш жараёнини такомиллаштиради.

Шунингдек, ишлаб чиқариш объектларининг рақамли эгизакларини яратиш ва сунъий интеллект таҳлили асосида жараёнларни оптималлаштириш масалалари ҳам ўрганилмоқда. Бу хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ва иш унумдорлигини оширишда муҳим. 

Аҳамиятлиси, биз ходимларимизнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларидан самарали фойдаланиши учун ўқув курслари ташкил этяпмиз. Бу уларнинг малакасини замон талабларига мос равишда ривожлантиришга имкон беради.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нефть-газ тармоғида рақамли ечимлар ва сунъий интеллект кенг жорий этилмоқда