ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳри марказида ўрнатилган ранг-баранг чироқли, 30 метр баландликдаги вилоят бош арчаси барчага бирдек байрам кайфиятини улашмоқда.
Томоша жойида саҳналар, болажонлар учун ўйин майдончалари, арзонлаштирилган савдо шохобчалари жой эгаллаган. Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида маданият ходимлари томонидан қизиқарли театрлаштирилган концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
Навоийликлар Янги йилни хуш кайфиятда, улкан орзулар ила қарши олмоқда.
[gallery-21081]
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА