Навоийда Янги йил шукуҳи...
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда мамлакатимизда Янги йил байрамига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Навоий шаҳри марказидаги майдонда ўрнатилган байрам арчаси 33 метр бўлиб, унинг атрофида савдо шохобчалари, болажонлар учун ўйин майдончалари, аттракционлар, кўчма саҳна жой эгаллаган. Бундан ташқари, арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Шунингдек, шаҳардаги маданият саройларида болажонлар учун саҳналаштирилган Янги йил эртаклари ҳам намойиш этилмоқда.
[gallery-26956]
Бир сўз билан айтганда навоийликлар Янги йилни кўтаринки руҳда кутиб олмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА