Навоий эркин иқтисодий зонасида Россия Федерациясининг Минтақавий ва муниципал ривожланиш институти автоном нотижорат ташкилотининг ташаббуси билан депутатлар, ишбилармонлар, инвесторлар ва туризм соҳаси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб Навоий ЭИЗ дирекцияси АЖ Бош директори Ҳабиб Абдуллаев меҳмонларга иқтисодий зонанинг географик жойлашуви, шунингдек, саноат кооперацияси имкониятлари, инвесторларга яратилган шароитлар, солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот берди.  

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад савдо-иқтисодий, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги туризм алмашинуви соҳасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.  

Айни пайтда Навоий ЭИЗда тоғ-кон ва қайта ишлаш, машинасозлик, металлга ишлов бериш, қурилиш материаллари, кимё, электротехника йўналишларида лойиҳа қиймати 78 миллиард доллардан ортиқ бўлган 2 та ишлаб чиқариш майдончаси мавжуд.  

– Биз бу ерга муҳим мақсад ва вазифалар билан келдик, – дейди Минтақавий ва муниципал ривожланиш институти автоном нотижорат ташкилоти Бош директори Максим Кануев. – Бизнинг делегациямиз таркибига Ростов, Мурманск, Москва, Самара вилоятлари ва Москва шаҳри вакиллари киритилган. Ўзбекистонда яратилаётган янги имкониятлар билан танишган ҳолда савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш мавжудлигини баҳолаш режамизда бор. Шунингдек, институтимиз ҳам бизнес туризм йўналишини ривожлантириш ниятида.  

Делегацияси аъзоларига Навоий вилоятининг сайёҳлик салоҳияти, шу жумладан, саноат туризми ҳам намойиш этилди.  

Давлатимиз раҳбарининг 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Навоий вилоятига ташрифи чоғида 2025 йилда хорижлик сайёҳлар сонини 500 мингга, маҳаллий сайёҳлар сонини эса 2,5 миллионга, шунингдек, сайёҳлик хизматлари экспортини 150 миллион долларга етказиш таклифини берган эди.  

[gallery-20376]

Маълумотларга кўра, вилоятга 2024 йил 9 ойи давомида 328,1 минг нафар хорижий ва 2 миллион 100 минг нафарга яқин маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилган. Туризм экспорти ҳажми эса 82 миллион долларни ташкил этган.  

Учрашув давомида меҳмонлар эркин иқтисодий зонада фаолият олиб бораётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.   

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятининг инвестиция ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди