Кундан кунга кўчмас мулк объектларига бўлган талаб ортмоқда. Бу эса кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоялашни талаб этади. Жумладан, 2021 йил 15 ноябрда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш қоидалари белгилаб берилди.

Кўчмас мулк эгалари томонидан хусусийлаштириш учун 715 ариза келиб тушган бўлиб, Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармаси туман (шаҳар) филиаллари томонидан 98 та аризага ижобий хулоса берилган. 617 та аризага эса хусусийлаштириш нормаларига зид бўлганлиги сабабли рад жавоби берилган.  

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари ҳамда туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан биргаликда мутаносиб равишда 50 ариза ижобий хулоса олган. Ундан 23 ариза муаллифлари тўлов тўлашдан бош тортган. 27 та ариза муаллифларига эса хусусийлаштириш тўғрисида ордер шакллантириб берилган.  

Қонун талабларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган қонуности ҳужжатларига кўра, кўчмас мулк эгаси Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz сайти орқали мулкни хусусийлаштириш учун ариза беради. Ариза берган кундан реал вақт режимида ариза туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан кўриб чиқилиши учун “Ер хусусийлаштириш” ААТ га юборилади.  

– Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари ҳамда туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари параллел равишда 5 иш кунида текшириш ишларини олиб боради, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармаси Ерларни аукцион савдоларига чиқариш шўъба бошлиғи Шуҳрат Абдуҳалимов. – Бунда Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини, хусусийлаштирилаётган ер участкаси ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлигини, хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги ва ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегаралари, кадастр ҳужжатлари билан мослигини текширади. Шунингдек, аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича “Ер хусусийлаштириш” ААТ орқали келишади.  

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари автоматик равишда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади.  

Ариза келишилган тақдирда “Ер хусусийлаштириш” ААТ маълумотлари асосида ер участкасини сотиб олиш учун ҳисоб варақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади.  

Ариза берувчи ер участкасини сотиб олиш қийматининг тўловини 10 иш кунида амалга оширади.  

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида 27 кўчмас мулк хусусийлаштирилди