Навоий вилояти Педагогик маҳорат маркази томонидан Қизилтепа туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабида “Тажриба, инновация ва ўсиш ижтимоий фанлар ўқитувчисининг йўли” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг ижтимоий фан ўқитувчиларида замонавий педагогик технологиялар ва методик ёндашувлар бўйича билим ҳамда кўникмаларни ошириш, тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш, таълим жараёнида самарадорликни таъминлаш ҳамда узлуксиз касбий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Унда ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартиби, ижтимоий фанларни ўқитишда замонавий педагогик технологиялар ҳамда платформалардан самарали фойдаланиш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида ўқитувчилар билан ўқувчиларда таҳлил қилиш кўникмасини шакллантиришда “Ўз ўрнингни топ” услуби юзасидан амалий машғулотлар ўтказилиб, рефлекция методларини қўллаш усуллари муҳокама қилинди.

***

Хатирчи туманида аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, инфратузилмани яхшилаш ва ҳудудни ободонлаштириш мақсадида ички йўллар босқичма-босқич асфальтланмоқда.

Лойиҳа доирасида асосий кўчалар ва аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

Мазкур ишлар туман марказидаги 9 та маҳаллада амалга оширилмоқда.

***

Навоий инновациялар университети Маънавият бўлими ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Юрт ҳимояси – энг олий бурч!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ташкил этилди.

Фестиваль доирасида Навоий гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар оркестрлари иштирокида мусиқий чиқишлар, фахрий қоровул жамоаларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳарбий ва қутқарув соҳасидаги замонавий техник воситалар намойиш қилинган бўлса, Ички ишлар бошқармаси Кинология хизмати ходимлари итлар билан ишлаш жараёнини амалда кўрсатиб берди.  

Тадбир якунида ёшларга Республика Маънавият ва маърифат марказининг Навоий вилояти томонидан китоблар совға қилинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда