Аҳолига табиий газни бир маромда етказиш газ таъминоти соҳаларининг асосий вазифаларидан бири саналади. “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали томонидан газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда филиалнинг қурилиш монтаж бошқармаси пайвандчи ва чилангар ходимлари томонидан Навбаҳор туманидаги “Бешрабод”, “Келачи”, “Бурқут”, “Навбаҳор” ва “Янги йўл” маҳалла фуқаролар йиғинларининг “Шўртепа” массивидаги 1 662 та хонадонни табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли, ўлчами 219 мм ли бўлган газ тармоқларида реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.  

– Айни пайтда ер ости газ қувурлари ер устига чиқарилиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда, – дейди қурилиш-монтаж бригадаси етакчи муҳандиси Ҳусен Муҳаммедов. – Шунингдек, автомобиль ўтиш жойларида ер ости газ қувурлари ётқизилиб, уларда битумлаш ишлари бажарилмоқда.  

Ҳудудларда олиб борилаётган бу каби ишлар истеъмолчиларга табиий газни узлуксиз ва бир маромда етказиб бериш мақсадида амалга оширилмоқда.  

***

Хатирчи туманида “YOUKANG FEED” хорижий корхонаси томонидан умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг бўлган балиқлар учун витамин ва оқсилларга бойитилган озуқа ем ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

Ушбу корхона йилига 21 минг тонна балиқ еми ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 20 нафардан ортиқ ишсиз фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.

***

Навбаҳор тумани фермерлари кенгаши ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Янги йўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Айрончи олтин пахтакори” фермер хўжалигида “Дала чети маданияти” тамойили асосида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилди.  

Унда дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг атрофларидан унумли фойдаланиш, улардан қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятлари, агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ва таклифлар берилди.  

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда