Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Хатирчи туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш ҳамда Бош қомусимизда белгиланган нормалар мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 16 ёшга тўлган бир гуруҳ ёшларга ID карталар ва эсдалик совғалари топширилди. 

***  

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Навоий давлат университети Математика-информатика факультети профессор-ўқитувчилари томонидан “Меҳр улашиб” лойиҳаси доирасида факультетда таҳсил олаётган чин етим ҳамда ногиронлиги бўлган талабалар ҳолидан хабар олинди.  

Талабалар билан учрашувлар чоғида олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг шартнома тўловлари тўлаб берилаётганлиги, ўтган ўқув йилидан бошлаб эса қонунчиликда белгиланган тартибда улар олий ўқув юртларига грант асосида қабул қилинаётганлиги юртимизда кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя тизими йўлга қўйилганлигидан далолат эканлиги таъкидланди.  

***  

Навоий шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг “Касблар танлови” новвойчилик йўналиши бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.  

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Зарафшон шаҳри вакили Алишер Жумақулов, 2-ўринни қизилтепалик Фаррух Тошпўлатов ва 3-ўринни навбаҳорлик Ойсанам Абдимуродова эгаллади.  

Ғолиб ва совриндорлар Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.  

***  

Хатирчи тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан “Кўксарой” МФЙ ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди.  

Тадбир давомида фуқаролар Т.Й., Д.М. ва Й.М.лар фойдали қазилма ҳисобланган қум-шағални ноқонуний равишда қазиб олаётган вақтида тўхтатилди.  

Ушбу ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима ҳамда 7 миллион 440 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.  

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда