Навбатчи аскар Хегсетни огоҳлантирди
Арлингтон миллий қабристонида Ветеранлар кунини хотирлаш маросимидан сўнг эсдалик учун суратга тушаётганда шовқин кўтарган АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет ва унинг ҳамроҳлари навбатчи аскар томонидан "жим туриш" тўғрисида огоҳлантирилди.
“Анадолу” ёзишича, тадбирдан сўнг номаълум аскар ёдгорлиги олдида эсдалик учун суратга тушган юқори мартабали мулозим ва унинг ҳамроҳлари ҳудудни тарк эта туриб, баланд овозда кулиб, гаплашиб кетаётганда навбатчи аскарнинг овозли огоҳлантиришига дуч келган.
Гуруҳдан кўтарилган қаҳқаҳа ортидан дарҳол оддий ҳарбий хизматчининг "Барча ташриф буюрувчилар ҳар доим сукунат ва ҳурмат муҳитини сақлайдилар", – дея баланд овозда қилган огоҳлантириши камераларда акс этди.
Ижтимоий тармоқда Хегсет ва унинг ҳамроҳлари қилиғига муносабат билдирган кўплаб фойдаланувчилар ҳарбий ёдгорлик ёнида ҳамма ҳурмат сақлаши кераклиги ҳақида изоҳ қолдирган.
А. Маматов, ЎзА