ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедицияси иштирокчилари тантанали кутиб олинди. Тадбир 64-Халқаро гуллар фестивали доирасида ташкил этилган бўлиб, “Енгил саноат – минтақавий етакчилик асоси” мавзусида бизнес-форум ҳам ўтказилди.
Экспедиция таркибида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон, Венгрия, Германия, Франция каби мамлакатлардан келган нуфузли олимлар, тадқиқотчилар, журналистлар, блогерлар ва тадбиркорлар бор.
[gallery-24306]
Тадбирда Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуритдинов сўзга чиқиб, ҳудуднинг саноат салоҳияти, экспорт имкониятлари, инвестиция муҳити ҳамда маданий туризм борасидаги ютуқларни санаб ўтди.
“Енгил саноат – минтақавий етакчилик асоси” мавзусида бизнес- форумида Amazon, Alibaba, Wildberries, Uzсotton каби халқаро компаниялар вакиллари, шунингдек, Наманган вилоятида фаолият юритаётган экспортчи корхоналар иштирок этди. Форумда рақамлаштириш, логистика, халқаро бозорларга чиқиш ва илғор тажрибалар бўйича маърузалар тингланди. Иштирокчилар Наманганнинг саноат ва ишлаб чиқаришдаги салоҳиятини юксак баҳоладилар.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА