Мамлакатимизда туризмни жадал ривожлантириш, айниқса, зиёрат туризмни кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада маҳаллий ҳамда халқаро авиаташувларнинг аҳамияти катта.

“Panorama Airways" хусусий авиакомпаниясига қарашли “A 320” русумли ҳаво кемаси Фарғона водийсининг асосий ҳаво дарвозаси Наманган халқаро аэропортидан Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига 135 нафар йўловчи билан биринчи парвозни амалга оширди.

Анъанага мувофиқ, авиапарвоздан аввал ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортида сунъий сув аркаси ҳосил қилинган ҳолда тантанали равишда кутиб олинди.  

Аэропортда ҳозир бўлган оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Panorama Airways" авиакомпанияси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда авиакомпания бош директори Алексей Яитский “Наманган – Мадина –Наманган” йўналиши ҳақида атрофлича маълумот берди.

“Panorama Airways" авиакомпанияси 2021 йилда ташкил этилган бўлиб бугунги кунда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан дунёдаги икки муаззам манзиллардан бири – Мадинаи Мунавварага мунтазам авиақатновларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу қатновлар сафига қўшилган "Наманган – Мадина – Наманган" йўналишида парвозлар ҳафтада тўрт марта чоршанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Келгусида эса халқаро рейсларни янада кўпайтириш ҳамда парвозлар жуғрофиясини кенгайтириш ҳам назарда тутилмоқда.

[gallery-12993]

Анжуманда журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди. Аҳолига сифатли ва қулай тарифлардаги авиатранспорт хизматини кўрсатиш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Наманган халқаро аэропортида “Мадина –Наманган – Мадина” йўналишидаги авиақатновлар тантанали равишда очилди. Рўйхатдан ўтишдан аввал ўтказилган маросимда аэропорт ҳамда авиакомпания раҳбарлари қизил лента кесиб, рамзий маънода илк янги парвозга старт берди.

– Юртимизда зиёрат туризмига кенг йўл очилгани мусулмон аҳлининг узоқ йил кутган орзуларини рўёбга чиқармоқда. Ҳар йили минглаб ватандошларимиз Ислом оламидаги муқаддас амаллар Ҳаж ва Умра зиёратларини хурсандчилик билан адо этишмоқда, – дейди Наманган шаҳридаги Илғор маҳалласида яшовчи спорт мураббийси Абдулло Салимов. – Бу борада хусусий авиакомпаниялар сифатли ва арзон нархда ташув хизматларини кўрсатишаётгани таҳсинга сазовор. Бунинг натижасида онам ва аёлим билан муборак сафарга отландик. Буларнинг барчаси юртимизда инсон қадри юксалаётганидан далолат беради.

Маълумот ўрнида бугунги кунда Наманган вилоятидан Россия Федерацияси, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қувайт ва Саудия Арабистони давлатларининг 19 шаҳрига мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандан Мадинага илк авиарейс амалга оширилди