Кейинги йилларда мамлакатимизда ташқи ва ички туризм, айниқса, зиёрат туризмни кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ҳаво транспортида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи хусусий сектор вакиллари томонидан қатор амалий саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

“Qanot Sharq” авиакомпанияси айни шу мақсадда водийнинг асосий ҳаво дарвозаси саналган Наманган халқаро аэропортидан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига биринчи парвозни муваффақиятли амалга оширди. Мазкур авиакомпания ҳозирга кунга қадар араб мамлакатига авиарейсларни Тошкент шаҳридан бажариб келган. “Наманган-Жидда-Наманган” йўналишидаги рейс ҳафтада икки марта, якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади.  

Мунтазам қатновлар сони аҳолининг талаб ва таклифлари асосида ошиб бормоқда. Авиакомпаниянинг “Airbus 321” русумли ҳаво кемаси Наманган шаҳридан Жидда шаҳрига муқаддас Умра зиёратини адо этиш мақсадида йўлга отланган 193 нафар йўловчини олиб парвоз қилди. 14 кунлик сафар тугагач зиёратчилар худди шу рейсда Наманганга қайтиб келишади. Юртимизда зиёрат туризмига кенг йўл очилгани, хусусан Саудия Арабистонига виза тартиби соддалаштирилгани натижасида авиакомпаниялар томонидан мақсадли манзиллар бўйлаб рейслар қамрови кенгаймоқда.  

Бундан аввал “CentrumAir” авиакомпанияси “Наманган-Жидда-Наманган” йўналишида тўғридан-тўғри биринчи парвозни йўлга қўйганди. – Ёшим 57да. Бугунгидай ёруғ, инсон қадри чин маънода улуғланаётган дамларни анчадан бери кутгандим. Олдинлари моддий имкониятим бўлишига қарамай улуғ сафарларга чиқиш машаққатли кечган.  

Президентимиз ташаббуси ҳамда Саудия Арабистони қироллиги билан олиб борган музокаралари натижасида Ҳаж ва Умра зиёратларига кенг йўл очилди, – дейди Наманган вилоятининг Норин туманидаги Бўритепа маҳалласида яшовчи тадбиркор Бахтиёр Акбаров. – Бундай имкониятларни олти-етти йил аввал ҳеч ким ўйламаган. Ҳозир эса дилларда шукроналик туйғуларини ҳис этган ҳолда кўплаб ватандошларимиз қутлуғ зиёратларни адо этиш бахтига муяссар бўлмоқда.  

Бугунги кунда йўловчилар учун Наманган халқаро аэропортидан Россия, Саудия Арабистони, Қувайт, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари сингари ўнга яқин мамлакатнинг 20га яқин шаҳарларига сифатли авиақатнов хизмати кўрсатилмоқда.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда илк рейс амалга оширилди